Ўзбекистонда диний таассублик туфайли, бир гуруҳ шахслар томонидан ёки қурол ёки хавфли нарсалар ёрдамида қасддан баданга енгил шикаст етказиш жазоси кучайтирилди.
Cкутер ва самокатда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда. Юк машиналари йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатлангани учун жарима жорий этилмоқда. ЙПХ ходимларидан қоидабузарга жойнинг ўзида жарима қўллаш ваколати олиб қўйилмоқда. Сенат шулар кўзда тутилган қонунни маъқуллади.
Депутатлар қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши бўйича қонунни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжат билан пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ўз ихтиёри билан топширган шахслар жавобгарликдан озод қилиниши белгиланмоқда.
Ўзбекистонда энди криптоактивларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш, лицензия олмасдан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш ёки жаримага сабаб бўлиши мумкин.
Президент ўқитувчиларни меҳнатга мажбурлаганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликни белгиловчи ва меҳнатга ноқонуний аралашганлик учун жазони кучайтирувчи қонунни имзолади. «Энди сиз қонун ҳимоясидасиз», — дейди президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов.
Ўзбекистонда педагогларнинг ишига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Уларни такрор маъмурий меҳнатга жалб қилганлар БҲМнинг 150−200 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Олд ўриндиқда хавфсизлик камарини тақмагани учун жаримани йўловчининг ўзи тўлайди, дея маълум қилди ИИВ. Жарима миқдори БҲМнинг ярмини (135 минг сўм) ташкил қилади. Бироқ, МЖТКга ҳали йўловчилар жавобгарлиги бўйича ўзгартиришлар киритилмаган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга кўра, эндиликда давлат чегараси режимини бузиб ўтганда қўлланилган жаримани тўлаган хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистондан маъмурий тарзда чиқариб юборилмаслиги мумкин. Шунингдек, чегара зонасини бузишга оид ишлар ДХХ Чегара қўшинлари томонидан кўриб чиқилади.
Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати 2021 йилнинг 1 октябридан бери республика бўйича 56 мингдан кўпроқ бюджет ва хўжалик юритувчи ташкилотларда текширувлар ўтказган. Бунинг натижасида коронавирусга қарши эмланмаган 41 179 нафар ишчи-ходимлар вақтинча ишдан четлатилган, 4 139 та ҳолатда эса иш берувчи жаримага тортилган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишларга мувофиқ, карантин остидаги маҳсулотларни Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқиш қоидаларини бузиш — фуқароларга БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 10 бараваригача (2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди. Бироқ, ҳаракат вақтида улардан дастурларни томоша қилишда фойдаланиш тақиқланганича қолмоқда.
Ҳайдовчиларнинг ёнида паспорт (ID-карта) мавжуд бўлган тақдирда, улардан ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт, ишончнома ва суғурта полисини олиб юриш талаб этилмайди. Ўзгартишлар 3 ойдан кейин — 1 мартдан кучга киради.
Ўзбекистонда ҳайдовчиларга ҳаракат вақтида қулоқчин ва қўл ишлатмасдан мулоқот олиб бориш имконини берувчи бошқа қурилмалар орқали телефондан фойдаланишга рухсат берилди. Ўзгаришлар 1 декабрдан кучга кирди.
Президент имзо чеккан қонун билан шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кучайтирилди, жумладан жарималар миқдори бир неча бараваргача оширилди.
Профилактика инспекторлари кўриб чиқиши мумкин бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар рўйхати кенгайтирилди. Жумладан, эндикликда «участкавойлар» ҳайдовчиларнинг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши ҳамда вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишлари мумкин.
Қонунчилик палатасининг икки партияси томонидан Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда «Ахборотлаштириш тўғрисида"ги қонунга Оммавий тартибсизликка даъват қилганлик учун жавобгарлик белгилашга оид нормалар киритиш биринчи ўқишда қабул қилинди.
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзолари томонидан берилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим моддаларига ўзгартиришлар киритиш таклифи биринчи ўқишда маъқулланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг